Линклар

Галия Измайлова 87 ёшида оламдан ўтди


Uzbekistan - Galia Izmailova, prominent Uzbek ballet dancer, Uzbekistan People's Artist, photo taken from Vesti.uz agency

Uzbekistan - Galia Izmailova, prominent Uzbek ballet dancer, Uzbekistan People's Artist, photo taken from Vesti.uz agency

Ўзбек балет ва рақс санъатининг атоқли намаёндаси Галия Измайлова 87 ёшида оламдан ўтди. Измайлова хоним ярим асрдан зиёд вақт давомида Тошкентдаги Навоий опера театрида балетмейстерлик қилган ҳамда ўзбек опера ва балет санъати ривожига ҳисса қўшган.

Навоий театри балетмейстерларидан бири, ўзбекистонлик балерина Татьяна Ильенко устози Галия Измайлова ижоди ҳақида гапиради.

- Галия Измайлова ўз ижодида жаҳон классикасидан тортиб миллий ракс санъати наъмуналарини намаён этиб келди. У "Оқ қуш кўли", "Дон Кихот", "Жизель", "Карсар" каби балет рақслари қаторида ўзбек фолклори, хусусан хоразмча, фарғонача рақсларни ҳам ижро этган, - дейди ўзбекистонлик балетмейстер.

Галия Измайлова Совет даврида СССР халқ артисти, мустақиллик йилларида эса миллий санъатга қўшган хиссаси учун Ўзбекистон халқ артисти унвонларига сазовор бўлган.

Измаилова Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилди.
XS
SM
MD
LG