Линклар

Қирғизистон жанубида ҳалок бўлганлар сони 403га етди


Ҳуқуқ ташкилотлари ўзбеклар гишонга олинаётганидан хавотир билдирмоқда.

Ҳуқуқ ташкилотлари ўзбеклар гишонга олинаётганидан хавотир билдирмоқда.

Қирғизистон жанубида июн ойида рўй берган зўравонликларда ҳалок бўлганлар сони расман 403га етган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик ҳизмати маълум қилди.

Қирғиз расмийларига кўра, Ўш ва Жалолободда рўй берган зўравонликлардан икки ярим мингдан зиёд одам жабр кўрган.

Август ойида қирғиз хавфсизлик ҳизмати мамлакат жанубида 368 одам ҳалок бўлгани ҳақда билдирган эди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик ҳизматига кўра, ҳозирда Қирғизистон жанубидаги июн ойги ҳодисалар бўйича жами 34та жиноят иши очилган, тергов жараёнида 50дан зиёд одам хибсга олинган.

Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари воқеаларга алоқадорликда айбланаётганлар асосан ўзбеклар эканидан хавотир билдирмоқда. Хьюман райтс уотч ташкилоти Қирғизистонда ўзбекларга қарши ноқонуний ҳибсга олишлар ва қийноққа солишлар давом этаётганини айтиб, Бишкек ҳукуматини ўзбек озчилигини ҳимоя қилишга чақириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG