Линклар

Юлдуз Усмонова АҚШ элчихонасида қўшиқ куйлади


Юлдуз Усмонова.

Юлдуз Усмонова.

Ўзбек примадоннаси Юлдуз Усмонова узоқ танаффусдан сўнг Ўзбекистонда қўшиқ куйлади. Юлдуз Усмонова 1 октябр куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасидаги тадбирда қатнашди.

Покистонда ўлдирилган таниқли америкалик журналист Дэниел Перл хотирасига бағишлаб элчихонада ўтказилган концертда ўз мухлислари олдида ҳозир бўлган Усмонова "ҳеч ким ҳеч қачон менинг овозимни ўчира олмайди", деб айтди.

Сўнгги йилларда Юлдуз Усманованинг қўшиқлари Ўзбекистонда радио ва телевидение орқали намойиш этилмайди, оммавий ахборот воситалари у ҳақда ёзмайди. Унинг номини тилга олиш яширин тарзда тақиқлаб қўйилгани айтилади.

Айни пайтда Юлдуз Усмонова Туркияда истиқомат қиляпти.
XS
SM
MD
LG