Линклар

logo-print

Файсал Шаҳзод умрбод қамоққа ҳукм қилинди


АҚШ фуқароси Файсал Шаҳзод Нью-Йоркда террористик ҳужум амалга оширишга тайёргарлик кўргани учун умрбод қамоққа ҳукм қилинди.

Бўлиб ўтган суд жараёнида 31 га кирган Шаҳзод Нью-Йоркнинг энг гавжум жойларидан бири – Манхаттандаги Таймс-скверда мина ўрнатилган машинани портлатиб юбормоқчи бўлганини тан олган эди.

Террор ҳуружига тайёргарлик кўрганини тан олар экан, у ўзини "Ислом жангчисиман" деб атаб, тавба қилмаслигини айтган.

Файсал Шаҳзод май ойида, ҳужум олди олиб қолинганидан икки кун ўтгач ушланган эди.
XS
SM
MD
LG