Линклар

logo-print

Венгрияда экологик ҳалокат юз берди


Венгрия раҳбарияти Колонтар шаҳридаги алюминий заводи чиқиндилари оқиб кетиши оқибатларини “экологик ҳалокат” деб атаб, завод атрофидаги ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Заводда алюминий рудаси қайта ишланганидан кейин қолдиқлари йиғиладиган ҳавзага зарар етган ва натижада қарийб миллион куб метр заҳарли чиқинди ташқарига – аҳоли пунктларига оқиб кетган.

Оқаётган заҳарли чиқинди селининг баландлиги 3 метрга кўтарилган.

4 киши ҳалокат қурбони бўлди, бошқа 6 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Маълумотларга қараганда, заводнинг чиқинди тўпланадиган ҳавзаси икки ҳафта муқаддам текширилган ва хавфсирашга асос йўқ эди.
XS
SM
MD
LG