Линклар

Эрон мухолифати Аҳмадийнажодга қарши референдум ўтказишни таклиф қилмоқда


Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий президент Маҳмуд Аҳмадийнажодга ишонч билдириш масаласида референдум ўтказишни таклиф қилди.

Мусавий тарафдорларининг интернет сайтида эълон қилинган бу ҳақдаги баёнотда айтилишича, Аҳмадийнажод олиб бораётган ташқи сиёсат Эрон манфаатларига путур етказмоқда ва мамлакатнинг тобора яккаланиб қолишига сабаб бўлмоқда.

Мир Ҳусайн Мусавий 2009 йили ўтказилган Эрон президенти сайловида Аҳмадийнажодга муқобил номзод сифатида иштирок этган эди.

Мухолифат сайлов натижаларини тан олмаган ва шундан сўнг ҳукумат Мусавий тарафдорларидан кўпчилигига репрессиялар қўллади.
XS
SM
MD
LG