Линклар

logo-print

Қандаҳорда 9 киши ҳалок бўлди


Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида амалга оширилган икки портлашдан 9 киши нобуд бўлди, 20 дан зиёди яраланди.

Маҳаллий маъмурларга кўра, аввал мина ўрнатилган машина портлаган, иккинчи портлаш кучи эса, биринчисиникидан озроқ бўлган.

Нобуд бўлганлар ва яраланганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Қандаҳор шаҳрида душанба куни ҳам портлашлар амалга оширилган ва 4 полиция ходими ўлган эди. Ўша куни Қандаҳор вилояти маъмурий ҳудудларидан бирининг собиқ ҳокими ҳам ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG