Линклар

logo-print

Раштда Тожикистон Миллий гвардияси вертолёти ҳалокатга учради


Тожикистон Миллий гвардияси матбуот хизматидан олинган хабарларга кўра, 6 октябр куни эрталаб содир бўлган авиаҳалокат натижасида экипаж аъзоларининг 4 нафари ҳалок бўлган, уч нафар техник ходим эса турли даражада тан жароҳатлари олиб, Душанбедаги ҳарбий госпиталга ётқизилган.

Айтилишича, авиаҳалокат техник сабаблар туфайли юз берган.

Миллий гвардия масъулларига кўра, вертолёт ҳалокатининг Раштдаги воқеаларга умуман алоқаси йўқ. Айни пайтда авиаҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия ташкил қилинган.
XS
SM
MD
LG