Линклар

Тожикистонда бангфурушлар билан отишма бўлиб ўтди


6 октябрга ўтар кечаси Тожикистоннинг Афғонистон ва Ўзбекистон билан чегараларида тожик чегарачилар ўтказган махсус амалиёт натижасида тахминан 140 килограмм наркотик модда мусодара қилинди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегараларни қўриқлаш бошқарма матбуот бошлиғи Хушнуд Раҳматуллоевнинг маълум қилишича, ўтган кечада ўн кишидан иборат афғонистонлик наркогуруҳ аъзолари Тожикистоннинг Афғонистон билан жанубий чегарасидан бу томонга ўтаётган пайтда икки ўртада отишма бошланиб кетган. Натижада наркогуруҳ аъзолари бўлган афғон фуқароларининг икки нафари ўлдирилган. Улардан қурол-аслаҳа ва катта миқдорда наркотик модда мусодара қилинган.

Айни пайтда Тожикистоннинг Ўзбекистон билан шимолий чегарасида ҳам бир наркогуруҳ қўлга олиниб, ундан 28 кило наркотик модда мусодара қилинган.

- Дастлабки тергов суриштирув маълумотларига кўра, қўлга олинган панжакентлик Жонибек Рустамов Ўзбекистондаги трансмиллий наркогуруҳ билан алоқадорлиги аниқланган, - дея билдирди тожик расмийси Хушнуд Раҳматуллоев.
XS
SM
MD
LG