Линклар

logo-print

Толибон Покистон жанубидаги ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди


6 октябр куни НАТО карвони яна ҳужумга учради.

6 октябр куни НАТО карвони яна ҳужумга учради.

Покистондаги Толибон ҳаракати мамлакат жанубида ёқилғи олиб кетаётган танкерлар карвонига қилинган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Бугун Кветта шаҳри яқинида содир этилган бу ҳужум оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди. Полициянинг билдиришича, жанггарилар Афғонистондаги халқаро кучларга аталган ёқилғи танкерларига ўт қўйишган.

Покистон ўтган хафта уч ҳарбийси НАТОнинг янглиш ҳаво зарбаларидан ҳалок бўлиши ортидан Афғонистондаги халқаро кучлар учун таъминот юкларини олиб ўтиш транспорт йўлагини ёпиб қўйган эди.

Афғонистонга таъминот етказувчи асосий йўллардан бирини ёпиб қўйганидан бери ёқилғи танкерларига қарши ҳужумлар сони кўпайди.

Исломобод ҳукумати Хайбар довони қачон қайта очилишини маълум қилганича йўқ.
XS
SM
MD
LG