Линклар

logo-print

Химия бўйича Нобел мукофоти америкалик ва япониялик олимларга берилди


Химия бўйича бу йилги Нобел мукофоти лауреатлари.

Химия бўйича бу йилги Нобел мукофоти лауреатлари.

Химия бўйича бу йилги Нобел мукофоти америкалик Ричард Хек ҳамда япониялик Эити Нэгиси ҳамда Акира Сузукиларга берилди. Бу ҳақда Стокхолм шаҳрида эълон қилинди.

- Швеция Қироллик фанлар академияси бу олимларни органик синтез соҳасидаги тадқиқотлари учун Нобел мукофотига лойиқ деб топди, - деди Швеция Қироллиги фанлар академияси бош котиби, профессор Стаффан Нормарк.

Бир ярим миллион долларлик мукофотни учала олим ўзаро бўлиб олишадиган бўлишди.

Адабиёт соҳасидаги бу йилги Нобел лауреатлари эртага эълон қилинади.
XS
SM
MD
LG