Линклар

logo-print

Ўзбекистонда яна пахта ярмаркаси ўтказилади


Болалар меҳнати эвазига етиштирилган ўзбек пахтасини кўплаб ширкатлар бойкот қилади.

Болалар меҳнати эвазига етиштирилган ўзбек пахтасини кўплаб ширкатлар бойкот қилади.

13-14 октябр кунлари Тошкентда VI Халқаро пахта ярмаркаси ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълум қилди.

Ярмарка давомида тадбир қатнашчилари ўзбек пахтасини сотиб олиш бўйича шартномаларни имзолашлари ва давра суҳбатларига қатнашишлари мумкин.

Ўзбекистон пахтасини сотиб олувчи жаҳондаги йирик тўқимачилик корхоналари мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланилаётганин даъво қилади ва уларнинг айримлари ўзбек пахтасига байқот эълон қилган.

Ўзбекистон расмий идоралари эса мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланилмаётганини айтишади.
XS
SM
MD
LG