Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:39

Президент Каримов Қорақолпоғистонга сафар қилди


Прездиент И. Каримов
Прездиент И. Каримов
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 5 октябр куни Қорақалпоғистонга сафар қилди.

Ўзбекистон раҳбари мураккаб экологик шароитда яшаб, меҳнат қилаётган Оролбўйи минтақаси аҳолисининг "иқтисодий ҳамда пахтачилик ва ғаллачиликда эришаётган ютуқ"ларига катта баҳо берди ва давлатга пахта сотиш мажбуриятини республикада биринчилардан бўлиб бажаргани учун уларни қутлади.

Ўтган ой Ню Йоркда БМТнинг Мингйиллик саммитида нутқ сўзлаган Ислом Каримов сўнгги 40 йил мобайнида Орол денгизининг кенглиги етти баравар, сув ҳажми эса 13 баравар камайганини таъкидлаган эди. "Қуриётган Орол муаммоси бу минтақада яшовчи миллионлаб одамлар муаммосидир", деган эди Каримов.
XS
SM
MD
LG