Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:39

Ўзбекистонда яна нон қимматлади.


11 йилда "бўханка" нон 11 баробар қимматлабди.
11 йилда "бўханка" нон 11 баробар қимматлабди.

Нон нечанчи марта қимматлаяпти ўзи? Ээээ, ҳисобдан ҳам адашиб кетдим. Аммо бир нарса аниқ эсимда. 1999 йилда Тошкентга талаба бўлиб келганимда, бир буханка нон 35 сўм эди. 2003 йил талабалик сафидан чиқаëтганимда 145 сўмга етган бир буханка нон 2010 йил октябр ойида 400 сўмга чиқди.


Энди ҳисоблаб кўрсам, 1999 йилдан шу кунгача буханка 11 баробар қимматлабди.

Ҳатто ҳозирги кунга нисбатан арзонроқ бўлган ўша кунларда ҳам нон учун навбатга турганимни эслайман. Ўзимга ўзим, нон шаҳри бўлган Тошкентда бундай навбатда туриш бўлса, вилоятларни гапирмасак ҳам бўлади, деганим ҳам эсимда.

Кеча дўстларим билан овқат устида гурунглашиб ўтириб, нон қимматлагани ҳақида гап очдим.

“Ҳа энди Россияда бу йил қурғоқчилик кучли бўлди. Шунинг таъсири бўлса керакда”, деди биттаси.

“Йўқ, бу йил Қозоғистон ун беришни камайтирдию, шунга бўлса керак”, деди иккинчиси.

“Қозоғистон ун беришни бу йил камайтирган бўлса, Россияда қурғоқчилик бу йил бўлган бўлса, нега энди бизда нон ҳар йил қимматлайди? Бунинг устига бу йил деярли 7 миллион тонна буғдой йиғиштириб олган бўлсак”, дея эътироз билдирган бўлдим.

Ўртоқларимнинг бири олиб, бири қўйиб ўз фикрини маъқуллашдан тинмас экан, чуқур ўйга толиб, қишлоқда буғдой йиғим-теримида қатнашганимни эсладим.

Бир йили “Бир гектар буғдой ўрганларга 300 килодан буғдой берилиши”, ҳақида гап тарқалди. Унчалик ишонқирамагандим, аммо рост чиқиб қолди.

Оилавий буғдой ўримига отландик. 3 кун ичида бир гектар буғдойни ўриб қўйдик. Буғдой ўримига чиққанимизнинг учинчи куни кечқурун чарчаб келаëтсам, орқамдан от аравада тоғамнинг ўғли келиб қолди.

“Аравага чиқ. Бирга кетамиз” деди у.

Аравада кетарканмиз, тоғамнинг ўғли менга қараб “Ҳа чарчадингми? Ҳечқиси йўқ. Ҳозир қийналаëтган бўлсанг, қишда маза қилиб, ëтиб ейсан бу буғдойни”, деди.

“Ҳа”, дедим мен. “Энди бу йил ун сотиб олмаймиз. Буғдой етарли. Ун тугаса, тегирмонда буғдойдан ун чиқартирамизда еяверамиз.”

Аммо мен ўйлагандай бўлмади. Яна ун сотиб ола бошладик.

“Нимага ун сотиб олаяпмиз? Ахир шунча буғдой борку”, десам онам “Ўғлим, бу буғдойнинг унига манави магазин унидан қўшмасак бўлмайди. Акс ҳолда нонларимиз оқиб кетади”, деди.

Шунда тушундимки, биз етиштирган фалон миллион тонналик хирмон қозоқ ëки ўрис уни бўлмаса ҳеч нарса эмас экан.

“Овқатингизни емайсизми? Тезроқ енг. Кейин ҳазм бўлиши қийин бўлади”, деган гап хаëлимни бўлди.

“Олдин нон қимматлаганини ҳазм қилиб олайлик, овқат ҳазми қочмас”, дедим мен киноя қилиб.

****************

Адашмасам 1997 йилда ғалла мустақиллигига эришган, бу йил деярли 7 миллион тонна буғдой йиғиштириб олган Ўзбекистонда яна нон қимматлади.

Оддий ўзимизнинг "бўханка" нон 400 сўмга чиқди.
XS
SM
MD
LG