Линклар

logo-print

Анқара Ўзбекистонни Туркий тилли эллар ҳамкорлик кенгашида иштирок этишга чақирди


Туркий тилли эллар ҳамкорлик кенгашида Ўзбекистон раҳбари иштирок этмай келади.

Туркий тилли эллар ҳамкорлик кенгашида Ўзбекистон раҳбари иштирок этмай келади.

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғли Анкара ҳукумати Туркий тилли эллар ҳамкорлик кенгаши Ўзбекистоннинг ҳам фаол иштирок этишини исташини баён қилди.

Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон элчилари билан Евросиё ва Каспий минтақасида барқарорликни таъминлаш мавзусида Анкарада ўтказилган мулоқот чоғида Довутўғли ўтган ой туркий тиллий давлатларнинг Истанбулда ўтган саммитида Ўзбекистоннинг қатнашмаганидан афсусланиш билдирди.

Туркия ташқи ишлар вазири Анқара ҳукумати Ўзбекистоннинг ҳам бундай жараёнларда иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.

15 сентябрь куни Истанбулда очилган туркий тилли давлатлар саммитида Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон президентлари иштирок этган эдилар. Ўзбекистон президенти 1995 йилдан бери туркийзабон мамлакатлар раҳбарлари учрашувларида қатнашмай келади.
XS
SM
MD
LG