Линклар

Ислом Каримов: Роғун қурилса, ўзбекистонликлар 8 йил сувсиз ўтиради


Ислом Каримов

Ислом Каримов

Ўзбекистон раҳбариятининг ҳисоб-китобича, агар Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилгудай бўлса, унинг тўғони ортидаги ҳавза тўлгунича, ўзбекистонликлар 8 йил сувсиз ўтиришга мажбур бўлади.

Регнум ахборот агентлиги хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қорақалпоғистонга 5 октябр кунги сафари давомида қилган чиқиши чоғида Роғун қурилиши масаласига тўхталган:

“Роғун сув омбори сув билан тўлгунича Ўзбекистон аҳолиси 8 йил сувсиз яшашига қандай қилиб йўл қўямиз, бу вақт ичида деҳқонларимиз нима иш қилади?”

Ўзбекистон раҳбарига кўра, шу кунда мамлакат бўйлаб суғориладиган майдонлар 4,3 миллион гектардир.

- Агар сув тақчиллиги бўлмаганида биз бу майдон ҳажмини 10 млн гектарга етказган бўлар эдик, - деган Ислом Каримов.

Роғун ГЭСи масаласи икки қўшни давлат ўртасида баҳсларга сабаб бўлиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG