Линклар

Раштда вертолёт қулашидан камида 26 киши нобуд бўлди


Кеча Тожикистоннинг Рашт туманида мамлакат Миллий гвардиясининг вертолёти ҳалокатга учраб, камида 26 киши нобуд бўлди.

Ҳалок бўлганларнинг 22 нафари Миллий гвардия ҳарбийлари, 4 нафари экипаж аъзоларидир.

Бу ҳақда Озодликка маълумот берган Миллий гвардия матбуот котиби Содиқ Шеховнинг айтишича, ҳалокат кетидан бошланган текширувнинг дастлабки хулосаларига қараганда, вертолётнинг қулашига унинг техник носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Агентликлар эса вертолёт ҳалокатидан 28 киши ўлганини хабар қилмоқда. Улардан 21 нафари Тожикистон Миллий хавфсизлик хизмати "Альфа" гуруҳи жангчилари, қолган 7 нафари Миллий гвардия жангчиларидир.

Вертолёт ҳалокатга учраган Рашт туманида икки ҳафтадан буён ҳарбий автокарвонга ҳужум қилган гуруҳга қарши кенгмиқёсли ҳарбий амалиётлар олиб борилмоқда.

Интерфакснинг хабар қилишича, чоршанба куни Тожикистон шарқида бир ҳарбий машина минага дуч келиб, портлаб кетган ва камида 6 киши ўлган.

XS
SM
MD
LG