Линклар

logo-print

АҚШ элчиси узр сўради


АҚШнинг Покистондаги элчиси Анна Петерсон Америка ҳарбий вертолётидан берилган зарбадан Покистон ҳарбийлари нобуд бўлгани учун узр сўради.

Элчининг баёнотида айтилишича, воқеа юзасидан ўтказилган қўшма текширувда вертолёт учувчилари Покистон ҳарбийларини жанггарилар билан адаштириб юборгани аниқланган.

Зарбадан нобуд бўлганлар сони баъзи манбаларда 2, бошқаларида 3 киши, деб кўрсатилмоқда. Бир неча аскар яраланган.

Нохуш ҳодисадан сўнг Покистон Афғонистондаги халқаро коалиция кучларига юк ташиладиган чегарани ёпиб қўйган ва шундан сўнг Покистон ҳудудида коалицияга қарашли юклар ортилган машиналарга толиблар бир неча бор ҳужум қилди.
XS
SM
MD
LG