Линклар

logo-print

Лужковнинг маоши 1 рубл


Интерфакснинг хабар қилишича, Россия Федерал Меҳнат ва бандлик хизмати Москва халқаро университетини Москва шаҳри собиқ ҳокими Юрий Лужковга ўта оз иш ҳақи тайинлагани учун жаримага тортиши мумкин.

Маълум бўлишича, Лужков ҳокимликдан олинганидан сўнг тилга олинган ўқув юрти факултетларидан бири декани бўлиб ишга кирган. Аризасида ойига 1 рубл маошга ишлашга розилигини билдирган.

Федерал Меҳнат ва бандлик хизмати бошлиғи ўринбосари Андрей Селивановнинг Интерфаксга айтишича, Россия Меҳнат кодексига кўра, ойлик маош чегаралаб қўйилган минимум – 4330 рублдан кам бўлмаслиги лозим.
XS
SM
MD
LG