Линклар

Комиссия: Оқ Уй экологик фожиа кўламини камайтиришга уринган


Мексика Кўрфазида рўй берган ҳалокат оқибатлари ҳамон бартараф қилингани йўқ.

Мексика Кўрфазида рўй берган ҳалокат оқибатлари ҳамон бартараф қилингани йўқ.

Оқ Уй Мексика Кўрфазида сувга нефт сизиб чиқиши ҳалокати ҳақиқий кўламини жамоатчиликка ошокор қилиш уришиларига тўсқинлик қилиб келган.

Бу хулосани АҚШ Президенти Барак Обама денгизда рўй берган энг мудҳиш экологик ҳалокатни ўрганиш учун тайинлаган комиссия берди.

Чоршанба куни эълон қилинган ҳужжатда мазкур комиссия Оқ Уйнинг бюджет идораси апрел ойи охири ёки май ойи бошида Океан ва атмосферани ўрганиш миллий департаментининг нефт платформасидаги аварияга оид маълумотларни оммага ошкор қилиш тўғрисидаги таклифини рад қилганини билдирган.


XS
SM
MD
LG