Линклар

Forbes: Мишел Обама дунёдаги энг катта таъсирга эга аёл


Мишел Обама.

Мишел Обама.

Forbes журнали АҚШ президентининг рафиқаси Мишел Обамани дунёдаги энг катта таъсирга эга аёл, деб эълон қилди.

Forbes журналининг дунёдаги энг нуфузли рўйхатида ўтган йил биринчи ўринни эгаллаган Германия Канцлери Ангела Меркел бу йилги рўйхатда тўртинчи, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон эса бешинчи ўринга қўйилган.

“Kraft Foods” ширкати раҳбари Айрин Розенфелд ҳамда ток-шоу юлдузи ва медиа магнат Опра Уинфри рўйҳатдаги иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган.

Forbes журнали эълон қилган бу йилги рўйхатининг биринчи ўнлигидан ўрин олганларнинг саккиз нафари америкалик аёллардир.
XS
SM
MD
LG