Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:39

АҚШ вертолёт ҳужуми учун Покистондан узр сўради


Покистонда қолиб кетган НАТО танкерлари ҳужумларга учрамоқда.
Покистонда қолиб кетган НАТО танкерлари ҳужумларга учрамоқда.
Қўшма Штатлар Афғонистондаги халқаро коалиция кучларига қарашли вертолётлар Афғонистон чегараси яқинида уюштирган ҳужум оқибатида Покистоннинг камида икки нафар аскари нобуд бўлгани юзасидан узр сўради.

АҚШнинг Покистондаги элчиси Анна Петерсон чоршанба куни эълон қилган баёнотда айтилишича, биргаликда ўтказилган текширув натижасида покистонлик аскарларни АҚШ вертолётлари таъқиб қилинаётган жанггарилар деб, уларга янглиш ҳужум қилган.

30 сентябр кунги воқеадан сўнг Исломобод ҳукумати Афғонистондаги халқаро коалиция кучларига зарурий таъминот етказиладиган йўлдаги чегара пунктини ёпиб қўйди.

Шундан бери Покистондаги жанггарилар тўхтаб қолган ўнлаб юк машиналарга ҳужум қилиб уларни яксон қилди.

Чоршанба куни Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Новшера шаҳри яқинида жанггарилар амалга оширган ҳужумда НАТОнинг 26та нефт танкери ёниб кетди.

Ундан олдин Кветта шаҳридаги ҳужумда НАТОнинг камида 18та танкери ёқиб юборилди, бир киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG