Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:16

Абдумалик Бобоев устидан суд жараёни бошланди


Абдумалик Бобоев иши Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани судида кўриб чиқилмоқда.
Абдумалик Бобоев иши Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани судида кўриб чиқилмоқда.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани судида 7 октябр куни журналист Абдумалик Бобоев устидан суд жараёни бошланди. Маҳкаманинг биринчи кунида журналистга қўйилаётган айбловлар ўқиб эшиттирилган ва ҳимоячи суд маҳкама раисига илтимосномалар билан мурожаат қилган.


Туҳмат ва ҳақорат, Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ёҳуд тарқатишда айбланаётган Абдумалик Бобоев устида бошланган суд жараёнининг биринчи мажлисига хорижий дипломатлар, хусусан, маҳкамани кузатгани Мирзо Улуғбек тумани судига келган АҚШ ва Британия элчихоналари вакиллари киритилмаган.

Айни пайтда, маҳаллий ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов ва “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановнинг суд мажлини кузатишларига рухсат берилган.

Журналистнинг адвокати Сергей Майоров маҳкама раиси Саъдулла Аширматовга ўндан ортиқ илтимоснома билан мурожаат қилган. Улардан иккитаси жиноий ишни рус тилига таржима қилиш учун вақт берилиши ва чегарани бузганликка айблов бўйича экспертнинг жалб қилинишига оид илтимосномалар қондирилган. Қолганлари, хусусан жиноий ишни қайтадан терговга қайтариш ҳақидаги илтимосномани суд раиси рад этган.

Суднинг кейинги мажлиси душанба куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз¸ Абдумалик Бобоевни дастлаб ҳимоя қилишга адвокат Собир Кўчимов, кутилмаганда, ишлари кўпайгани важи билан унинг ҳимоясидан бош тортган ва журналистнинг ишини Сергей Майоров олган эди.

Сергей Майоров шунингдек, туҳмат ва ҳақоратда айбланаётган Россиянинг “Парламентская газета” нашри мухбири ва “Vesti.uz” интернет-нашри бош муҳаррири россиялик журналист Владимир Березовскийни ҳам ҳимоя қилмоқда.
XS
SM
MD
LG