Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:21

Тожикистон вертолёт ҳалокатида 28 киши ўлганини инкор қилди


Рашт водийсида вазият барқарорлашгани йўқ.
Рашт водийсида вазият барқарорлашгани йўқ.
Тожикистон Миллий гвардияси мамлакатнинг исломий жанггариларга қарши амалиётлар олиб борилаётган минтақасида рўй берган вертолёт ҳалокатида 28 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларни инкор қилди.

Миллий гвардия ўз баёнотида чоршанба кунги ҳалокат пайтида вертолётнинг тўрт экипаж аъзоси нобуд бўлгани ва уч нафар техник ходим кейинроқ олган жароҳатлардан вафот этгани айтилади.

Миллий гвардия матбуот вакили ҳалокатга техник муаммо сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Ундан олдин ҳарбий манбаларга асосланиб ахборот воситалари вертолёт ҳалокатида 28 киши, жумладан, терроризмга қарши тузилган махсус гуруҳ ҳарбийлари нобуд бўлганини хабар қилган эди.

Баъзи манбалар вертолёт жанггарилар томонидан уриб туширилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Миллий гвардия матбуот вакили Хайринисо Комилова чоршанба куни Рашт водийсида Миллий гвардиянинг яна олти аскари минада портлаб ҳалок бўлганига оид хабарларни изоҳлашдан бош тортди.

Сентябр ойида ҳарбий колоннага пистирмадан уюштирилган ҳужум оқибатида камида 26 аскар нобуд бўлганидан сўнг Тожикистон ҳарбийлари Рашт водийсида махсус амалиётлар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG