Линклар

logo-print

Алишер Усмонов учинчи ўринда


Алишер Усмонов Россиянинг энг бадавлат олигархларидан бири ҳамдир.

Алишер Усмонов Россиянинг энг бадавлат олигархларидан бири ҳамдир.

FFT журнали инглиз футболига алоқадор энг бадавлат шахслар рейтинги - "Football Rich List" рейтингини эълон қилди. Сўнгги бир йил давомида учинчидан тўртинчи ўринга силжиган россиялик миллиардер Роман Абрамович ўрнини асли ўзбекистонлик Россия фуқароси Алишер Усмонов эгаллади.

Сўнгги бир йил давомида Англиянинг “Арсенал” футбол жамоаси эгаларидан бири 57 ёшли Алишер Усмонов ўз бойлигини 1,3 миллиарддан 8 миллиард фунт стерлинггача кўпайтиришга эришди.

Инглиз футболи бойваччалари рейтингининг юқори поғоналарида 20 млрд фунт стерлинг билан “Манчестер сити” футбол клуби эгаси 40 ёшли Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган шайх Мансур бин Зоид Ал-Нахаян ва 17 миллиард фунт стерлинг билан "Куинз Парк Рейнджерс" клуби эгаси 60 ёшли ҳиндистонлик Лакшми Миттал эгаллаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG