Линклар

logo-print

Россияда ракета синови муваффақиятли ўтди


"Булава"нинг аввалги синовлари муваффақиятсиз бўлган.

"Булава"нинг аввалги синовлари муваффақиятсиз бўлган.

Россия ядровий сув ости кемасидан учириладиган янги “Булава” баллистик ракетасининг синовини муваффақиятли ўтказди.

Аввалги синовлар муваффақиятсизликка учрагани боис бу ракетага шубҳа билдирилган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги “Булава” Финляндия чегараси яқинидаги сув ости кемасидан олти минг километр масофага Узоқ Шарқдаги Камчатка ярим оролига учирилганини билдирди.

Россияда ахборот агентликларига кўра, оғирлиги 37 тонна, узунлиги 12 метр бўлган ушбу қанотли ракета бир нечта ядровий каллакни нишонга етказиш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини четлаб ўтиш имкониятига эга.

“Булава” ракетасининг аввал ўтказилган 12та синови муваффақиятсизликка учраган эди.
XS
SM
MD
LG