Линклар

Абдумалик Бобоев судига хориж дипломатлари киритилмади


Абдумалик Бобоев

Абдумалик Бобоев

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман жиноий ишлар бўйича судида 7 октябр куни журналист Абдумалик Бобоев устидан бошланган суд жараёнига АҚШ ва Британия элчихоналари вакиллари киритилмади.

- Маҳкама жараёнига асосан чет эл элчихоналари вакиллари киритилмади. АҚШ элчихонасидан келишганди, Британия элчихонасидан келишганди, улар киритилмади. Лекин маҳаллий кузатувчилар киритилди. Паспорти билан “Эзгулик” жамиятидан Абдураҳмон Ташанов кейин Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов киритилди, - деди Малик Бобоев Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Маҳкамада Абдумалик Бобоев ишини қайтадан терговга бериш ҳақидаги Бобоевнинг адвокати томонидан тақдим этилган талабнома қондирилмади ва суд душанба кунга қолдирилди.

Абдумалик Бобоевга туҳмат ва ҳақорат, Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ёҳуд тарқатиш каби айбловлар қўйилган.

Айни пайтда қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти 7 октябр куни эълон қилган баёнотида мустақил журналист Абдумалик Бобоев устидан суд жараёни бошланганини қоралади.
XS
SM
MD
LG