Линклар

logo-print

Заҳарли оқим Дунайга етиб борди


Венгриядаги алюминий рудасини қайта ишловчи завод чиқинди ҳавзасидан оқиб кетган заҳарли моддалар Дунай дарёсига етиб борди.

Хабарларга қараганда, дарё этагида жойлашган Хорватия, Сербия ва Руминияда расмийлар сув сифатини мунтазам текшириб турибди.

Венгрия фавқулодда вазиятлар агентлиги вакилига кўра, Дунайга заводдан оқиб кетган заҳарли чиқиндиларнинг оз қисми тушган бўлиб, дарё сувига жиддий зарар етмаган бўлиши керак.

Венгрия ғарбидаги бир қатор кичик дарёларга жиддий зарар етди ва улардаги жонзотлар ёппасига ўлди.

Мамлакат расмийларига кўра, экологик ҳалокат оқибатларини бартараф этиш ишлари бир неча ойга чўзилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG