Линклар

Бугун Вашингтонда жаҳон банкирлари учрашади


Жаҳондаги етакчи молиячилар молия сиёсати масалаларида бир қатор давлатлар орасида пайдо бўлган тарангликдан ташвишга тушмоқда.

Бу мавзу дунё мамлакатлари молия вазирлари ва марказий банклари раисларининг бугун Вашингтонда ўз ишини бошлайдиган йиғилиши кун тартибидаги асосий масала бўлиши кутилмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси идорий директори Доминик Стросс-Кан жорий вазият тўғрисида гапирар экан, Хитой юани билан боғлиқ масала энг долзарб масала бўлиб қолаётганини таъкидлаб ўтди.

АҚШ ва ЕИ мамлакатлари фикрича, Хитой ўз валютаси курсини сунъий равишда паст ушлаб турибди.

Жаҳон банки президенти Роберт Зеллик "валюталар уруши" таҳдиди мавжудлигини, бундай уруш бошланиб кетгудай бўлса, жаҳон иқтисодиёти издан чиқиб кетиши тўғрисида гапирди.
XS
SM
MD
LG