Линклар

Эрон Курдистонида портлашдан 4 полициячи ҳалок бўлди


Эронда полиция соқчилари гуруҳига пайшанба куни қилинган қуролли ҳужумдан 4 полиция ходими ва 1 ўткинчи ҳалок бўлди.

Мамлакатнинг Курдистон вилояти пойтахти Сенендеж шаҳрида амалга оширилган ҳужум оқибатида, шунингдек, 9 киши тан жароҳати олди.

Расмийлар айбни "аксилинқилобий унсурлар"дан кўрмоқда. Эрон расмийлари "аксилинқилобий унсурлар" бирикмасини Курдистон ҳудудига доир ишлатар экан, одатда, курдлар яшайдиган мамлакат ғарбий минтақаларидаги курд исёнчиларини назарда тутади.
XS
SM
MD
LG