Линклар

АҚШ Россияни ўлдирилган журналистлар қотилларини топиб жазолашга чақирди


Россиялик журналист Анна Политковскаянинг ўлдириб кетилганига 4 йил тўлди.

Шу муносабат билан АҚШ яна бир бор Россия расмийларини Анна Политковская, Пол Хлебников ва бошқа ўлдирилган журналистлар қотилларини топиб жазолашга чақирди.

Бу чақириқ АҚШ Давлат департаменти баёнотида битилган бўлиб, унда Россия расмийларининг журналистлар ўлдирилишига доир очилмай келаётган 19 та жиноят иши бўйича тўхтаб қолган тергов қайта тикланиши, Анна Политковская ишини кўриш учун ажратилган муддат узайтирилиши тўғрисида яқинда қилинган баёнот олқишланган.

"Новая газета" журналисти Анна Политковская 4 йил муқаддам ўзи яшайдиган уй йўлагида ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG