Линклар

Покистон автокарвон йўлини очиш устида ўйланаяпти


Покистон Афғонистондаги Халқаро коалицияга қарашли юкларни ташийдиган машиналар учун Покистон-Афғонистон чегарасидаги ўтиш жойини очиш эҳтимолини ўрганмоқда, лекин унинг айнан қачон очилиши ҳали аниқ эмас.

Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Абдул Босит баёнот берди.

Ўтиш жойи АҚШ ҳарбий вертолётидан Покистон ҳудудига қарата берилган зарбадан покистонлик икки ҳарбий ҳалок бўлганидан сўнг ёпиб қўйилган эди.

АҚШ мазкур инцидент учун Покистондан расман узр сўради.
XS
SM
MD
LG