Линклар

logo-print

Марио Льоса – Нобел-Адабиёт мукофоти лауреати


Нобел мукофоти лауреати Марио Варгас Льоса

Нобел мукофоти лауреати Марио Варгас Льоса

- Мен мукофот учун жуда миннатдорман ва у менга берилгани тўғрисида эшитганим дақиқадан бошлабоқ бу совриннинг нафақат менга, балки мен ижод қиладиган тилга, мен туғилиб ўсган юртга берилди, деб ўйлаяпман, деди перулик ёзувчи Марио Варгас Льоса.

У Адабиёт бўйича 2010 йилги Нобел мукофоти соҳиби бўлди.

Швеция академияси 74 яшар адибга нуфузли мукофотни “у ўз асарларида ҳокимият тизимларини батафсил тасвирлагани, шунингдек, якка шахслар исёни, қаршилиги ва мағлубиятини ёрқин акс эттиргани учун” берди.

Марио Варгас Льоса 1936 йилда Перуда туғилган. 1990 йилда Перуда ўтказилган президентлик сайловида Льоси сиёсий рақиби Алберто Фухиморига ютқазган. Сўнгги йилларда Марио Варгас Льоса Мадридда яшаб келади.

Льосанинг қатор асарлари кўп тилларга таржима қилинган.

Айниқса, унинг “Қиёмат уруши”, “Черковдаги суҳбат” каби романларини китобхонлар яхши билади.

Бугун 2010 йилги Нобел Тинчлик мукофоти ва 11 октябрда Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатлари эълон қилинади.
XS
SM
MD
LG