Линклар

logo-print
7 октябр куни Рашт туман марказй касалхонаси ҳудудида махсус амалиётлар чоғида ўлдирилган беш жангари жасади кўргазмага қўйилди.

Рашт туман ҳукумат расмийлари “ғайриоддий кўргазма”га таклиф қилган ўнлаб маҳаллий аҳоли бешала жасад ҳам ўзларига нотаниш экани, чунки улардан бирортаси тожикларга ўхшамаслигини айтишган.

Озодлик радиосининг Рашт туманидаги мухбири Маҳмуди Шодийнинг маълум қилишича, ўлдирилган жангарилардан бирининг ёнидан Россия фуқароси паспорти топилган. Аммо расмийлар унинг шахсини ошкор қилганича йўқ.

Миллий хавфсизлик қўмитасидаги манба эса ўлдирилган жангарилар орасида Россия, Афғонистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG