Линклар

logo-print

2010 йилги Нобел тинчлик мукофоти хитойлик диссидент Лю Сяобога берилди


Нобел тинчлик мукофоти лауреати Лю Сяобо

Нобел тинчлик мукофоти лауреати Лю Сяобо

Буни Осло шаҳрида Норвегия Нобел қўмитаси президенти Торбьерн Ягланд эълон қилди.

- Норвегия Нобел қўмитаси 2010 йилги Нобел тинчлик мукофотини Хитойда фундаментал инсон ҳуқуқлари учун узоқ муддат ва тинч йўл орқали курашган Лю Сяобога беришга қарор қилди, деди Нобел қўмитаси президенти.

Хитойда кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар ўтказиш, жумладан, йиғинлар ўтказиш эркинлиги, матбуот эркинлиги ва эътиқод эркинлигини таъминлашга чақирган 54 яшар Лю 2009 йил декабрида давлатга қарши фаолият олиб борганликда айбланиб, 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Хитой Нобел Қўмитаси мукофотни Люга бериш орқали тинчлик мукофоти холислигига “путур етказгани”ни баён қилиб, бу Хитой-Норвегия муносабатларига салбий таъсир этиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Айни пайтда Франция ва Германия Хитой ҳукуматини Лю Сяобони озод қилишга чақирди.

Бу йил рекорд даражада кўп номзод, яъни, 237 нафар шахс ва ташкилотлар 1 миллион 490 минг АҚШ долларни ташкил этган Нобел тинчлик мукофотини олишга номзод қилиб кўрсатилди.

Нобел Тинчлик мукофоти жорий йил 10 декабрда унинг соҳибига топширилади.

Бироқ мукофотни Люнинг номидан ким қабул қилиб олиши ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG