Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:44

Ўзбекистон яқин фурсатда йилига икки миллион сайёҳни қабул қилиши мумкин


Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти йиғилишининг тантанали очилиши маросимида айтди.

“РИА Новости” агентлиги хабарига кўра, Ғаниев ҳукумат томонидан амалга оширилган тадбирлар натижасида 2009 йилда мамлакатга келаётган сайёҳлар сони 650 минг кишига етгани ва 2010 йил охирида бу рақам 800 мингдан ошиши кутилаётганини маълум қилган.

Бош вазир ўринбосари мамлакатда сайёҳлик инфратузилмаси ташкил этиш учун халқаро талабларига жавоб берадиган ўзбек миллий автомагистрали қурилаётгани, шунингдек, 400дан ортиқ халқаро классдаги меҳмонхоналар қурилгани ва фаолият юритаётганини урғулаган.

Мутахассислар Ўзбекистондаги чиқиш виза режими ҳамда хориж фуқароларининг кириш визаларини олиш қийинлигини мамлакатда туризм соҳасининг ривожланишига асосий тўсиқлардан бири эканини айтишади.
XS
SM
MD
LG