Линклар

Ўзбекистон МОда улкан гидроиншоотлар қурмасликка чақирди


БМТ бош котиби апрел ойида Оролбўйи минтақасига борган эди.

БМТ бош котиби апрел ойида Оролбўйи минтақасига борган эди.

Нью Йоркда БМТ Бош Ассамблея 65-сессиясининг қўмиталари ўз ишини давом эттирмоқда.

Иккинчи қўмитанинг делегатлари олдида чиқиш қилган Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Мурод Асқаров Орол денгизи бўҳронининг атроф-муҳит ва миллионлаб одам ҳаёти учун жиддий оқибатларини камайтириш кераклигини баён қилди.

Ўзбекистон элчиси Марказий Осиёнинг ҳар бир давлати сув ресурсларидан имкон қадар масъулият билан ва самарали фойдаланиши лозимлигини таъкидлади.

Асқаров халқаро жамоатчилик диққатини Орол денгизининг майдони етти марта кичрайгани, сув ҳажми эса 13 марта камайганига қаратди.

Оролбўйи минтақасини сув билан фақат Амударё ва Сирдарё таъминлашини айтган Ўзбекистон вакили бу дарёлар сувининг камайиши минтақанинг шундоқ ҳам аянчли экологик ҳолатига салбий таъсир этишини таъкидлади.

Шу боис Мурод Асқаров бу икки дарёнинг юқори қисмига улкан тўғонлар барпо этишни назарда тутган гидроиншоотлар қуриш ҳақидаги собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш йўлидаги ҳар қандай уринишдан воз кечишга чақирди.
XS
SM
MD
LG