Линклар

Марказий Осиë Америкага керакми?

  • Замира Шукур

Стив ЛеВинга кўра¸ Марказий Осиëнинг Россия ва Хитой ҳукмронлигига ташлаб қўйилиши¸ АҚШ миллий манфаатлари учун келажакда хатарли оқибатларни келтириб чиқаради.

Стив ЛеВинга кўра¸ Марказий Осиëнинг Россия ва Хитой ҳукмронлигига ташлаб қўйилиши¸ АҚШ миллий манфаатлари учун келажакда хатарли оқибатларни келтириб чиқаради.

Шу кунларда АҚШ сиëсий гуруҳлари¸ қолаверса халқаро сиëсатчилар орасида нуфузли ҳисобланмиш Foreign Policy нашрининг икки таниқли таҳлилчиси ва блогери айни шу савол устида баҳс олиб бормоқда. Халқаро муносабатлар бўйича икки номдор профессор бу саволга бир-бирига мутлақ тескари жавоб бермоқда.



Foreign Policy нашри блогосферасида бораëтган баҳсга Стив ЛеВин (Steve LeVine)нинг АҚШ ташқи сиëсати таҳлили билан шуғулланиб келаëтган The New Republic журналида чоп этилган “Катта ўйин интиҳоси” деб номланган мақоласи туртки бўлди.

Стив ЛеВин, халқаро сиёсат бўйича китоблар муаллифи.
Стив ЛеВин¸ Wall Street Journal нинг Олмаота ва Бакудаги собиқ мухбири¸ New York Times and Newsweek нашрларининг Марказий Осиë ва Кавказ бўйича махсус мухбири бўлиб ишлаган¸ ҳозирда эса¸ АҚШ даги нуфузли универститетнинг халқаро муносабатлар бўйича профессори. “Нефт ва шуҳрат”¸ “Путин лабиринти” каби постсовет сиëсий воқелиги таҳлилига бағишланган китоблар муаллифи.

Марказий Осиë ва Кавказ республикалари Москвадан мустақил бўлганидан бери улардаги вазиятни яқиндан кузатиб келаëтган ЛеВин¸ Обама маъмуриятини Марказий Осиëни ўз таъсир доирасига олиш учун катта давлатлар ўртасида 19 асрда бошланган “Катта ўйин”дан бевақт чиқаëтганликда айблайди.

Марказий Осиë республикалари СССР дан мустақилликка эришганидан бери ўтган йиллар давомида¸ узоқ ички тортишувдан сўнг¸ Вашингтон¸ хусусан Клинтон маъмурияти бу минтақанинг Россиядан ҳам сиëсий¸ ҳам иқтисодий мустақил бўлишини қўллашни ўз мақсади деб белгилади¸ деб ҳисоблайди бу таҳлилчи.

Аммо ЛеВинга кўра¸ Обама маъмурияти стратегик қуролларни қисқартиришга оид келишувни узайтириш¸ Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши олдини олишда Россия таянчини қозониш мақсадида¸ Марказий Осиëни Россия орқа ҳовлиси деб қараш ва Москва манфаатларига ëн бериш йўлидан бормоқда. Таҳлилчига кўра¸ бу узоқ муддатда АҚШ миллий манфаатларига зид ëндашувдир.

- Президент Обама бундай янги сиëсатнинг савдолашув эканини англаб етиши зарур. “Катта ўйин” аҳамиятини камайтириш оқибатида эришилган геосиëсий ютуқлар жиддий бўлса-да¸ Американинг бу минтақадан қўлини тортаëтгани маҳаллий миқëсда қимматга тушмоқда.

Ҳалигача миллий низо домида қолаëтган Қирғизистонда Россияга ëн бериш кучсиз бир ҳукуматни ўз ҳолига ташлаб қўйишни англатади. Айни пайтда АҚШ¸ Қозоғистон ва Ўзбекистонга нисбатан бутунлай ўзгача йўл тутиб¸ масалан собиқ иттифоқдаги энг шавқатсиз ҳукмдор бўлган Ислом Каримов билан муносабатларни чуқурлаштирмоқда.

АҚШ нинг Россия билан муносабатларни “қайтадан белгилаши” жиддий нуқсонга эга: Марказий Осиëдаги сиëсатни борича қабул қилиш орқали Вашингтон бу минтақа сиëсий ва иқтисодий мустақиллигининг қўриқчиси дея машаққат билан топилган обрўсидан ажраб қолиши мумкин¸ деб ëзди профессор СтивЛеВин The New Republic журналида чоп этилган “Катта ўйин интиҳоси” деб номланган мақоласида.

Даниел Дрезнер, Чикаго Университети халқаро сиёсат бўйича профессори.
Бу танқидга Foreign Policy нашри вебсаҳифасида ўз блогига эга бўлган Даниел Дрезнер (Daniel W. Drezner) жавоб бераркан¸ АҚШ учун Марказий Осиëнинг мутлақ кераги йўқ¸ деган кескин фикр билдиради.

Дрезнер¸ АҚШ ташқи сиëсати таҳлилчилари орасида тоши ЛеВинникидан кам бўлмаган мутахассис ҳисобланади. У ҳам¸ ЛеВин каби¸ АҚШ даги нуфузли нашрлар таҳлилчиси ва нуфузли университетнинг халқаро муносабатлар бўйича профессоридир.

“Катта ўйин”даги мағлубият¸ ҳақида деб номланган блогида Дрезнер Стив ЛеВиннинг АҚШ Марказий Осиëни Россия орқа ҳовлиси деб ташлаб қўйса¸ бу ерда Хитой ва Россия эгалик учун курашни кучайтиради¸ деган огоҳлантирувига шундай жавоб ëзади:

- АҚШ нуқтаи-назаридан бунинг ҳеч бокиси йўқ. Россия ва Хитой бу минтақада таъсир учун бир-бири билан тортишса¸ тортиша қолсин.

Мен бу нарсадан ҳеч хавотирга тушмаган бўлардим. Биринчидан¸ Марказий Осиë АҚШ дан тасаввур қилиш қийин даражада узоқ. Агар АҚШ дунëнинг қайсидир бир минтақасида ўзини ушлаши керак бўлса¸ бу айнан Марказий Осиëдир.

Иккинчидан¸ Марказий Осиë Россия гегемонлигига ташлаб қўйилаëтгани йўқ. Менинг¸ АҚШ расмийлари ичидаги манбаларимга кўра¸ Россияни АҚШ нинг бу минтақадаги таъсири ташвишга солаëтгани ҳам йўқ. Москвани қўрқитаëтган нарса бу Хитойнинг Марказий Осиëда кучайиб бораëтган таъсиридир. Буни тушунса бўлади. Тез ўсаëтган ва ëнилғига чанқоқ иқтисоди билан Хитой¸ дарҳақиқат “истон”ларда диққатни тортгувчи манфаатга эга.

Учинчидан¸ АҚШ нинг ниманидир қурбонлик келтираëтганига кўп ҳам ишонмайман. ЛеВиннинг баҳс этишича¸ АҚШ бу минтақада инсон ҳақлари ва сиëсий мухториятни рағбатлантиришда ижобий рол ўйнаб келган. Менимча¸ кейинги мақсад ҳали-ҳамон сақланиб турибди. Инсон ҳақларига келадиган бўлсак¸ очиғини айтадиган бўлсак¸ АҚШ бу борада мақтангулик бир нарсага эришгани йўқ. Қирғизистонни мустасно қилганда¸ минтақа давлатлари мўътадил авторитаризм (Қозоғистон)дан то телбанамо тоталитаризм(Туркманистон)гача бўлган оралиқда қолмоқда. 90-йилларда АҚШ нинг бу минтақадаги инсон ҳақлари вазиятини яхшилаш уринишлари айтарлик натижага эришмаган бўлса¸ 11 сенябрдан сўнг¸ ундан-да самарасиз бўлди – Қирғизистон бу борада кескин тарзда орқага кетди¸ деб ëзади профессор Дрезнер.

Бу фикрларга ўз блогида жавоб ëзган Стив ЛеВин¸ Дрезнер ва унинг ҳамфикрларига АҚШ маъмуриятининг 80-йиллар охирида Афғонистондан чиқиб кетгани бугун қандай оқибатларга олиб келганини эслатади ва Дрезнерни бугун Обама маъмуриятига айни шундай катта хатони такрорлашни маслаҳат бераëтганликда айблайди.

- Дрезнер бир харитага қараб қўйса бўларди. Тошкент¸ масалан Ню Йоркдан 6300 миля масофада жойлашган бўлса¸ айни шу Ўзбекистондаги Термиз шаҳри Афғонистоннинг шимолий пойтахти Мозори Шарифдан 57¸ Кобулдан эса¸ 189 миля масофада турибди. Афғонистон эса¸ бугун АҚШ стратегик манфаатлари энг фаол муҳофаза қилинаëтган мамлакатдир¸ деб баҳсни давом эттиради ЛеВин.

8 октябр куни Дрезнер ўз оппонентига қисқа жавоб беришни маъқул билди ва:

- Мен Марказий Осиëнинг сал бўлса-да стратегик аҳамиятга эга эканини мутлақ инкор қилмаяпман. Аммо ер шаридаги қайси минтақанинг стратегик аҳамияти йўқ? Менга қолса¸ дунë минтақаларини АҚШ стратегик манфаатлари нуқтаи-назаридан қиммати жиҳатдан мана бундай таснифлаган бўлардим - 1) Шарқий Осиë; 2) Лотин Америкаси; 3) Европа; 4) Яқин Шарқ; 5) Жанубий Осиë; 6) Марказий Осиë; 7) Африка (бу рўйхатдаги 4 ва 5 поғона ўртасида ниҳоятда катта жарлик бор). Марказий Осиëга кам бўлса-да ажратилаëтган маблағлар қайдандир олинмоқда ва мен стратегик жиҳтдан муҳимроқ жойлардан маблағнинг бу минтақага кўп ҳам тортилишини истамайман¸ деб ëзди Дрезнер 8 октябр куни.

Стив ЛеВиннинг бу блог¸ хусусан Дрезнер таклиф қилаëтган рўйхатга эътироз билдиришини кутиш қийин эмас.

Озодлик яқин кунларда ҳар иккала баҳлашаëтган таҳлилчини топиб¸ улар тортишувини ўз саҳифаси ва тўлқинларида давом эттиришга ҳаракат қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG