Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:03

Москва хорижлик олимлар учун эшикларни очмоқда


Москвада “Модернизация ва Россияни технологик ривожлантириш” мавзуига бағишланган анжуман ўтказилмоқда.

Россия Президенти Дмитрий Медведев анжуман иштирокчилари ва меҳмонларга йўллаган табригида Россия мамлакатни ривожлантириш ва уни модернизация қилиш жараёнида иштирок этишга тайёр бўлган барча кишилар учун очиқ эканини билдирди.

Анжуман очилишида сўзлаган Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин Россия хорижда яшаётган россиялик ватандошларнинг интеллектуал ресурсларига ҳар қачонгидан кўра кўпроқ таянаётганини айтди.

Россияни модернизациялаш жараёнига қандай қилиб Россиядан чиққан олимларни жалб этиш масаласининг анжуман давомида асосий масала бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG