Линклар

"Озодлик Бекорчиси" киму¸ Ўзбекистонда ким бекорчи?


Куннинг Бекорчиси Сарвар Усмон

Куннинг Бекорчиси Сарвар Усмон

Азиз муштарий, Сиз билан мулоқотни кенгайтириш ва Сизга турли мавзуларда Озодлик журналистлари билан баҳслашиш имконини бериш мақсадида, Интернет саҳифамизда янги "Озодлик Бекорчиси" номли рукнни бошладик. Нега айнан "Бекорчи" - буни "тафсилотлар"дан билиб оласиз. Бугуннинг бекорчиси - Сарвар Усмон. У танлаган мавзу "Ўзбекистонда ким бекорчи?" Марҳамат¸ Сиз ҳам баҳсга қўшилинг!

Салом, Муштарий,

11 октябр, душанба куни мен, Сарвар Усмон - "Озодлик Бекорчиси".

"Бекорчи"ман. Лекин ишхонадаман.

Ишхонадаману ишламайман.

Яъни, мақола ёзмайман.

Қорамалдоғимни қабартириб Ўзбекистоннинг гапирмайдиган вазирларини, ҳокимларини, депутатларини, сенаторларини ва ҳоказо казо-казоларини безовта қилмайман.

Уларнинг гапирмайдиган матбуот котибларига қўнғироқ қилмайман.

Улар ҳам гўшакни жойига қўятуриб "Чиқмаган киннага ўхшамай ўл!", деб ғудранмайди.

Оҳ, мазза! Бир кун дам оладиган бўлдим. Дам оладиган бўлди телефоним!

Лекин ишхонада бўлишим шарт: "Бекорчи"лик қилишим керак.

Бекорчилигим – Сиз муштарий билан "гап сотиш".

Мавзуни мен белгилайман.

Мана ўша мавзу: Ўзбекистонда кимни – қайси касб (ҳунар, амал) эгаларини бекорчи, деб ўйлайсиз.

Яъни, ишсиз эмасу лекин, Сизнинг назарингизда, қилаётган иши бекорчиликдан иборат?

(Мавзу Лойиҳамиз номидан келиб чиққанини илғагандирсиз? :))

Сиз фикрларингизни ёзасиз, мен балки, "Тўғри айтасиз", дерман, балки "Бекорларнинг бештасини айтибсиз", деб баҳсга киришарман.

Қани, бошлайверайлик-чи, у ёғи бир гап бўлар...

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG