Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:54

Афғонистонда италиялик тўрт аскар ҳалок бўлди


Афғонистоннинг Фараҳ вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида италиялик тўрт аскар нобуд бўлди, бир нафари яраланди.

Римда Италия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби генерал Массимо Фогари италиялик ҳарбийлар Гулистон водийсида миссияни бажариб қайтаётган пайтда пистирмага дуч келганларини айтди.

Ундан олдин Кобулда НАТО Афғонистон ғарбида исёнчилар амалга оширган ҳужум оқибатида коалиция кучларининг тўрт ҳарбийси ҳалок бўлганини билдирган эди.

НАТО эълон қилган баёнотда нобуд бўлганлар италиялик аскарларми ёки бошқа аскарлар назарда тутилганми, буниси ҳозирча аниқ эмас.
XS
SM
MD
LG