Линклар

Араб Лигаси: АҚШга қўпроқ вақт керак


Араб Лигасига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Фаластин-Исроил тинчлик музокараларини сақлаб қолишга уриниб кўриш учун АҚШга яна камида бир ой вақт бериш керак деган фикрга келди.

Ливиянинг Сирте шаҳридаги жума кунги учрашувда араб давлатлари Ташқи ишлар вазирлари Исроил Ғарбий Соҳилдаги баҳсли ҳудудга яҳудийлар учун янги уйлар қуриш ишларига қайта мораторий жорий қилмагунча тинчлик музокараларини давом эттирмаслик ҳақидаги Фаластин раҳбарияти қарорини қўллаб-қувватлади.

Вазирлар Ироил-Фаластин ўртасидаги юзма-юз сўзлашувларга муқобил йўлларни Араб Лигаси муҳокама қилишидан олдин муаммони ҳал қилиш учун АҚШга кўпроқ вақт бериш кераклигини айтди.

8 октябр куни эълон қилган баёнотида АҚШ Давлат департаменти араб давлатлари қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG