Линклар

Покистонда НАТО танкерлари ёндириб юборилди


Покистоннинг жануби ғарбий минтақасида бир гуруҳ қуролли шахс Афғонистондаги НАТО кучларига ёнилғи олиб кетаётган танкерларни яна ўққа тутди.

Маҳаллий ҳокимият расмийси Наим Шерваний айтганига асосланиб Ройтерс ахборот агентлигининг билдиришича, 9 октябр куни тонгда, тахминан, 20 нафар қуролланган шахс Сиби шаҳри яқинида тўхтаб турган 30га яқин танкерга ўт очиб, уларни ёндириб юборган.

Воқеада камида бир нафар қўриқчи яраланган.

Франс пресс ахборот агентлиги маълумотига кўра, бу сўнгги бир ҳафта давомида НАТО кучларига зарурий юкларни олиб кетаётган автоколоннага қарши жанггарилар уюштирилган олтинчи ҳужумдир.
XS
SM
MD
LG