Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:11

Карзай, Петреус ва бошқа расмийлар Қандаҳорга борди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ҳамда Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петреус НАТО етакчилигида олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар билан яқиндан танишиш мақсадида Қандаҳор вилоятига сафар қилди.

Карзай АҚШ элчиси Карл Эйкенбери, генерал Петреус, ҳукумат вазирлари ва Қандаҳор вилояти ҳокими билан бирга НАТО вертолётларида Арғаноб туманидаги қароргоҳга борди.

Карзай ва бошқа расмийлар Қандаҳор шаҳри ва унинг атрофидаги минтақаларни Толибон жанггариларидан тозалаш бўйича НАТО ва Афғонистон кучлари бирга олиб бораётган амалиётлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Афғонистон президентининг юзлаб маҳаллий оқсоқоллар олдида нутқ сўзлаши ва ҳарбий амалиётлар ҳақидаги уларнинг фикрлари билан танишиши режаланган.
XS
SM
MD
LG