Линклар

Эрдўғон: Туркиянинг ЕИга қўшилиши йўлида эришилган муваффақият сусаймаслиги керак


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Европа Иттифоқини Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлидаги уринишида эришилган муваффақиятни сусайтирмасликка чақирди.

Германия Канцлери Ангела Меркел билан Берлинда ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Эрдўғон: “Муваффақият секинлашмаслиги керак”, - деди.

Ангела Меркел Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши йўлида олиб борилаётган музокараларни кенгайтириш тарафдори эканини айтди.

Ҳозирда Европа Иттифоқи комиссияси Иттифоқ талабларини бажаришда Туркия қандай муваффақиятга эришаётгани тўғрисида йиллик ҳисоботни тугатяпти.

Айни пайтда Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлган Қибрисни тан олишдан бош тортгани Европа Иттифоқининг Анқара билан муносабатидаги энг жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG