Линклар

logo-print

Эрон ўзининг айрим ядровий объектларида жосуслик фаолияти олиб борилганини тасдиқлади


Эрон вице президенти Али Акбар Солиҳий айтганига асосланиб “Fars” ахборот агентлигининг билдиришича, мамлакат ядровий объектларидаги айрим ходимлар мўмай пул эвазига Ғарбга махфий маълумотлар бериб турган.

Солиҳий хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ва ходимларга берилган имтиёзлар энди жосусликка чек қўйишини айтган.

АҚШ ва иттифоқчилари БМТ орқали ва бошқа санкциялар жорий қилиш билан Эроннинг ядро соҳасидаги фаолиятини секинлаштиришга уринмоқда.

Ғарб Теҳронни ўз ядровий дастуридан фойдаланиб яширинча оммавий қирғин қуроллари тайёрлашга уринаётганликда гумон қилмоқда.
Эрон эса ядро қувватидан фақат электр қуввати ишлаб чиқаришда фойдаланмоқчи эканини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG