Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:24

Қирғизистонда парламент сайловлари ўтаяпти


Ушбу сайлов орқали Марказий Осиёда илк бор парламент республикасига асос солинади ва сайловдан сўнг янги парламент аъзолари ўз ваколатлари президентникидан кўпроқ бўлган Бош вазирни тайинлаши лозим.

Қирғизистонликлар шу йил июн ойида ўтказилган референдумда бундай бошқарув тизимини маъқуллаб, овоз берган эдилар.

Мамлакат раҳбарияти сайловнинг тинч ва осойишта ўтишини ваъда қилмоқда. Хусусан, мамлакат президенти Роза Ўтунбаева июн ойида мамлакат жанубидаги қонли низоларга марказ бўлган Ўш ва Жалолобод аҳлини сайловда фаол бўлишга чорлаган.

Қирғизистон парламенти — Жўғўрқу Кенешдаги 120 ўринга 29 партиядан кўрсатилган номзодлар даъвогарлик қилмоқда. Таҳлилчилар 6 партия парламентдаги ўринни қозониш имконини берувчи 5 фоизлик кўрсаткичга етишини тахмин қилмоқда.

Овоз берувчи аҳоли сони эса 2 миллион 800 мингдан зиёдроқдир.

Ҳозирга қадар АҚШ ҳукумати мамлакатнинг парламент демократияси томон ташлаган қадамини олқишлади. Россия эса, аксинча, бу сиёсий қадам мамлакатда яна янги тартибсизликлар келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Айни пайтда ҳар икки давлатнинг Қирғизистонда ҳарбий ҳаво базалари жойлаштирилган.

XS
SM
MD
LG