Линклар

Аҳмадийнажод Рим папасига хат йўллади


Ватикан расмийлари Рим папаси Бенедикт XVI Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоддан мактуб олганини маълум қилди.

Ушбу мактуб мазмуни ҳозирча ошкор қилингани йўқ. Аммо мазкур мактуб Рим папасининг чоршанба кунлари бўладиган қабул куни якунида Эроннинг юқори мартабали расмийларидан бири билан бўлган қисқа учрашув чоғида олингани айтилмоқда.

Эрон президенти расмий сайти эса бу мактубда аҳли китоблар дунёвийликка қарши курашда ҳамкорликка чорланганини ёзмоқда.

Шунингдек, Аҳмадийнажоднинг Қуръонни ёқишни истаган пасторни қоралагани учун Рим папасига билдирган миннатдорчилиги ҳам ушбу мактубда изҳор этилгани айтилган.

XS
SM
MD
LG