Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:53

Эрон ядровий заводларидан бирида жосус тутилгани айтилмоқда


“Форс” агентлигининг вице-президент Али Акбар Солиҳийга таяниб хабар қилишича, завод ходимларидан бири яхши ҳақ эвазига объектга оид маълумотларни Ғарбга узатишга ёлланган.

Солиҳий кучайтирилган хавфсизлик чоралари туфайли жосус ҳаракати тўхтатилганини урғулади.

Айни пайтда Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Теҳрон расмийлари мамлакат ядровий дастури юзасидан олти томонлама музокараларни октябр охири ёки ноябр бошларида қайта бошлашга тайёр эканини билдирди.

Эрон расмийлари билан музокараларга чоғланган Британия, Хитой, Франция, Россия ва АҚШ сўзлашувлари 2009 йил октябр ойида боши берк кўчага кириб қолган эди.

Бу давлатлар номидан музокараларда вакиллик қилаётган Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат масалалари бўйича комиссари матбуот котиби Даррен Эннис ҳозирча музокараларнинг қачон ва қаерда бошланиши номаълум эканини айтди.

XS
SM
MD
LG