Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:01

Чилилик кончилар чоршанба куни ер юзига чиқиши мумкин


Чилида икки ойдан буён қулаб тушган кон остида қолаётган 33 кончини юқорига олиб чиқиш ишлари чоршанба кунидан бошланиши мумкин.

Чили кончилик масалалари бўйича вазирининг шанба куни маълум қилишича, 700 метрдан ортиқроқ чуқурликда қолиб кетган кончиларни олиб чиқиши режалаштирилаётган махсус мослама чоршанба куни кончилар турган жойга етиб боради.

Кончилар шу йил 5 август кунги ҳалокат туфайли ер остида қолиб кетган ва ҳалокатдан 17 кун ўтгандан кейингина ҳаёт экани ҳақида дунёга хабар берган эди.

Шу пайтгача конларда рўй берган ҳалокатлар чоғида бу қадар узоқ вақт ер остида тирик қолган кончилар бўлмаган эди.

XS
SM
MD
LG